Маймун чечаги ташувчиси кемирувчилар бўлиши мумкин - олимлар
27 Май 18:57

Маймун чечаги ташувчиси кемирувчилар бўлиши мумкин - олимлар

NUR-SULTAN. Kazinform – Маймун чечаги вирусининг асосий ташувчилари приматлар эмас, кемирувчилар бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Россия-1» телеканалига берган интервюсида Гамалея маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маймунларга ушбу касаллик сичқон ва каламуш каби кемирувчилардан юққан бўлиши мумкин», - дейди Гинцбург.

У, шунингдек, одамдан одамга юқиши шароитида юқори вирулентликка эга бўлган маймун чечаги вируси вариантлари пайдо бўлиши мумкинлигини айтди.

«Агар у одамдан одамга ёппасига юқа бошласа, юқори вирулентли вариантлар пайдо бўлиши мумкин. Кейин бу эпидемиологик ва клиник нуқтаи назардан жуда хавфли бўлади», - деди у.

Муаллиф: Ақбўпе Абдрасул

Янгиликлар

Архив