Мажилис депутатларининг 30 фоизини қозоғистонликларнинг ўзлари бевосита сайлайди  – ҚР Адлия вазири
18 Апрель 20:41

Мажилис депутатларининг 30 фоизини қозоғистонликларнинг ўзлари бевосита сайлайди  – ҚР Адлия вазири

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликлар овоз бериш йўли билан Мажилис депутатларининг 30 фоизини сайлашлари мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Адлия вазири Канат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Аввалроқ супер президентлик тамойили ҳақида айтилган эди. Нуфузли Парламент концепциясига келсак, депутатларни сайлаш тизимини жорий этиш ҳақида гапириш мумкин. Ҳозирги пайтда Мажилис депутатлари партиявий асосда сайланади. Энди Мажилис депутатларининг 30 фоизини ҳудудлардаги қозоғистонликлар сайлайди. Қолган 70 фоизи партиявийлик асосида сайланади. Бундан ташқари, депутатларнинг сайлов ваъдалари ва мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда сайловчилар овозини қайтариб олади. Яъни, депутатлик мандатини йўқотади», — деди Қанат Мусин.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўзгартириш ва янгиликлар Сенатга ҳам таъсир қилади.

«Президент томонидан Сенатга тайинланадиган 15 нафар депутат сони 10 нафарга қисқартирилади. Улардан беш нафари Президент томонидан, қолган депутатлар эса Қозоғистон халқи Ассамблеяси тавсиясига кўра тайинланади. Бундан ташқари, Парламентга Конституциявий суд ва Олий Суд Кенгашининг юқори мансабдор шахсларини тайинлашга розилик бериш, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш, Мажилис раисини йилига икки марта эшитиш бўйича қўшимча ваколатлар берилади. Мақсад Парламентнинг роли ва таъсирини кучайтириш», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев


Янгиликлар

Архив