
вчера 23:42
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий хавфсизлик қўмитаси Алмати, Талдиқорған, Тараз ва Қизилўрдада эгаллаб олинган барча маъмурий объектларнинг озод этилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Алоҳида аҳамиятга эга, стратегик обектлар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборлари хавфсизлиги таъминланди.
Террористлар ва тартиб бузувчиларнинг эҳтимолий бошпаналарини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Жиноий фаолият изларини аниқлаш ва йиғиш ишлари давом этмоқда.