+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Миллий банк олтин-валюта жамҳармаси 28 млрд доллардан ошди

13 Декабрь 11:28
Баҳам кўринг:
Миллий банк олтин-валюта жамҳармаси 28 млрд доллардан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банкининг олтин-валюта жамҳармаси ноябрь ойида 2,9 фоизга камайган. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида Миллий банк раиси Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 2019 йилда 136 минг оила мухтожлар қаторидан чиқди 2020 йилда Қозоғистонда 15 млн кв метр турар жой қурилади Қозоғистон иқтисодиёти 4,5 фоиз ўсди - Президент

«Жорий йил 1 декабридаги маълумотлар бўйича, Миллий банкнинг олтин-валюта жамҳармаси 28,7 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Олтин портфели нархининг арзонлашиши ва банкларнинг Миллий банкдаги ҳисобларидан чет эл валютасининг олиниши туфайли олтин-валюта захиралари ноябрь ойида 2,9 фоиз ёки 842 млн АҚШ доллари миқдорида камайди. Аммо Ҳукумат ҳисобларига валютанинг тушиши орқали қисман унинг ўрни тўлдирилди», - деди Миллий банк раиси.

Ерболат Досаевнинг айтишича, миллий жамғарма активлари 60,5 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ноябрь ойида 566 млн АҚШ долларига кўпайган.

«11 ойда Миллий жамғарма активларини бошқаришдан олинган инвестициявий киримлар 3,4 млрд АҚШ долларини ташкил қилганини таъкидлашим жоиз», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив