Мис компаниясининг акцияларини сотиб олиб, кўп пул ишлаш мумкин - фейк
18 Май 22:55

Мис компаниясининг акцияларини сотиб олиб, кўп пул ишлаш мумкин - фейк

ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятида мис қазиб олувчи йирик компания акциялари сотилгани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мис қазиб олувчи КАZ Мinerals компанияси сармоявий дастурларида иштирок этиш, шерик бўлиш ёки акцияларини сотиб олиш орқали даромад келтириши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Компаниянинг корпоратив алоқалар бўлими бошлиғи Мақсут Жапабаевнинг айтишича, бу ҳақиқат эмас.

«Фирибгарлар молиявий институтлар билан чекланиб қолмайди, балки халқни алдаш учун иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, жумладан КАZ Мinerals брендларидан фойдаланади. Компания фуқаролар учун инвестиция дастурларини амалга оширмайди. Яқинда у фонд бозорини тарк этди ва хусусий компанияга айланди ҳамда энди муомаладаги акциялари йўқ. Биз қозоғистонликларни ҳушёр бўлишга, ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга, шахсий маълумотларини ҳеч кимга ошкор қилмасликка, компаниянинг расмий ресурслари орқали шубҳали маълумотларни текширишга чақирамиз. Асосийси, танишларингизни бундай ҳаракатларга бормаслигини огоҳлантиринг», - деди у.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Янгиликлар

Архив