Мухтар Шахановга Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди
16 Июнь 19:42

Мухтар Шахановга Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди

ULYTAÝ. Kazinform – Миллий қурултойда таниқли шоир Мухтар Шахановга Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди. Тегишли фармон Ақорда сайтида эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хабарингиз бор, куни кеча буюк бастакор Шамши Қалдаяқовга «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони берилди. У мадҳиямиз муаллифи, миллат маънавиятида алоҳида ўрин тутган атоқли шахсдир. Буюк бастакорни эъзозлаш фарзандлик бурчимиздир. Унинг шоир Мухтор Шаханов билан ҳамкорликда ёзган қўшиқлари мамлакатимизда кенг танилган. Машҳур бастакор ва атоқли шоирнинг дўстлиги барчага ибрат, Шамшининг укаси, дўсти Мухтар Шаханов яқинда саксон ёшга тўлади. Унинг ижоди ҳар қандай ҳурматга лойиқ. У жуда ҳалол, содиқ ва ватанпарвар инсон. Шунинг учун бугун Мухтар Шахановга «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги Фармонни имзоладим»

, — деди Президент.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив