Мустақилликнинг 30 йиллиги: ҚР Президенти табрик хати нечта чақалоққа  юборилди
19 Декабрь 13:15

Мустақилликнинг 30 йиллиги: ҚР Президенти табрик хати нечта чақалоққа  юборилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда 16-17 декабр Мустақиллик кунида туғилган 2 мингдан ортиқ чақалоққа baby-бокстар совға қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Аввал хабар қилинганидек, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган «Суюнчи» совға қутисига чақалоқ буюмларидан ташқари, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табриги ёзилган очиқ хат, «Мустақил Қозоғистонга 30 йил» тангаси ва болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси солинган.

«Айланайин, чақалоқ! Сенинг туғилган кунинг мамлакатимиздаги энг муҳим байрамга тўғри келди. Сен дунё эшигини очганингда халқимиз ўз Мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаётган эди. Сенга бахт ва узоқ умр тилайман!», - деб ёзилган Президент табригида.

16-17 декабрда туғилган болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини олиш учун аризалар «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси ходимлари томонидан қабул қилинди ва кейин Қозоғистон фуқаросининг биринчи ҳужжатини рўйхатдан ўтказиш учун ФҲДЁ идорасига юборилди.

«Суюнчи» қутилари Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги томонидан «Фуқаролар учун ҳукумат» билан биргаликда Қозоғистон Республикаси Миллий банки, Центркредит банки ва «Қазпочта» АЖ иштирокида ташкил этилди.



Янгиликлар

Архив