Нью-Йорк метросида йўловчиларга ўт очган жиноятчи учун мукофот эълон қилинди
13 Апрель 15:41

Нью-Йорк метросида йўловчиларга ўт очган жиноятчи учун мукофот эълон қилинди

BRUSSELS. Kazinform – Нью-Йоркнинг Бруклин туманида метро йўловчиларига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 20дан ортиқ киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ полицияси дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи тўқ сариқ рангдаги иш жилетида бўлган ва газниқоб кийган ҳолда ҳаракатланган.

«Бруклин метроси эрталаб бир зумда «уруш зонаси»га айланиб кетди. Эрталаб соат 8:30да поезд 36-кўча («36th Street») бекатига яқинлашаётганда кутилмаганда жиноятчи 9 миллиметрли тўппончани кўтарганча иккита тутунли бомбани очган ва камида 33 марта ўқ узган, натижада 10 киши - етти эркак ва уч аёл яраланган», - деди Нью-Йорк полицияси бошлиғи Жеймс У.Эссиг.

Отишма содир этган шахс ёлғиз ўзи ҳаракат қилгани айтилмоқда. Newsweek нашри ўз манбасига таяниб хабар беришича, гумонланувчи қора танли, бўйи 165 см, вазни 100 кг атрофида бўлган.

Ўқдан яраланган ўн киши туман касалхоналарига ётқизилган. Яна 13 киши тутундан нафас олиш, йиқилиш ёки ваҳима натижасида жабр кўрган.

Кейинчалик воқеа жойида терговчилар 9 миллиметрли Glock тўппончаси, патронлар учун учта ўқдон, иккита портлаган ва иккита портламаган тутунли граната, кичик болта ва U-Haul юк машинасининг калитини топдилар.

Бруклинда гумонланувчига тегишли бўлиши мумкин бўлган U-Haul юк машинаси тезда топилди. Бир гуруҳ сапёрлар фургонни кўздан кечиришди, энди машина ФҚБ суд-тиббиёт экспертизасига топширилади.

Афсуски, жабрланганларнинг беш нафари мактабга кетаётган ўқувчилар эди, дейди Нью-Йорк губернатори Кети Хочул журналистларга.

Расмийлар энди сешанба кунги отишмада иштирок этган гумонланувчини ҳибсга олишга олиб келадиган ҳар қандай маълумот учун 50 минг доллар мукофот таклиф қилмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Бруклин метросидаги ҳодиса Нью-Йорк шаҳрида сўнгги икки йил ичида отишмалар кўпайган ва айниқса метрода зўравонликлар кучайган пайтга тўғри келди. Полиция статистик маълумотларига кўра, транспорт воситалари жинояти 2021 йилга нисбатан 68 фоизга ошган.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив