01.03.2023 14:30 Қозоғистон нон нархи арзон бўлган бешта давлат қаторига кирди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон нон нархи дунёдаги энг арзон 5 та давлат қаторига кирди, деб хабар беради Kazinform.
23.02.2023 16:55 Қозоғистонда алоқа операторларининг тариф хизматини бир томонлама ўзгартириш тақиқланади ASTANА. Кazinform – ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича таклифлар киритди, дея хабар беради Кazinform агентликка таяниб.
22.02.2023 13:34 Қозоғистонда 70 минг тонна пиёз захираси мавжуд ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда пиёз нархи барқарорлашди, вазият назорат остида. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
17.02.2023 12:30 Қозоғистон энг арзон мобил интернетга эга давлатлар қаторида ASTANA. Kazinform – Қозоғистон энг арзон мобил интернетга эга мамлакатлардан бири: мамлакатда 1 Гб мобил интернетнинг ўртача нархи бор-йўғи 0,37 АҚШ долларини ташкил этади, дея хабар беради Kazinform Ranking.kz сайтига таяниб.
16.02.2023 22:50 Қирғизистонда уй хўжаликлари учун электр энергияси тарифи 29,9 фоизга ошади BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда 2023 йил 1 майдан электр энергиясига янги тарифлар жорий этилади. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинетининг тегишли қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети сайтига таяниб.
16.02.2023 15:55 Озарбайжонда мобил телефонлар импортига бож жорий этилди BAKU. Kazinform - Эндиликда мобил телефонлар Озарбайжонга олиб кирилаётганда божхона тўловлари ундирилади. Тегишли хабарнома Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги томонидан эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
14.02.2023 13:12 Қарағанди вилоятида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар нархларни барқарорлаштиришга ёрдам бермоқда QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга 19 та озиқ-овқатдан 14 таси ишлаб чиқарилади. Масалан, картошка, тухум, мол гўшти ва бошқа ички эҳтиёжлар тўлиқ таъминланган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сабзавот ва тухумларни супермаркетларга белгиланган нархларда етказиб беради. Бу ҳақда Kazinform вилоят ҳокимлиги расмий сайтига таяниб хабар беради.
13.02.2023 16:39 Нефт яна арзонлашмоқда BAKU. Кazinform – АҚШ инфляцияси бўйича кутилаётган маълумотлар ҳамда Осиё ва Америка Қўшма Штатлардаги нефтни қайта ишлаш заводларининг қайта ишга туширилиши муносабати билан жума кунги сессияда нефт нархи 2 фоизга кўтарилганидан сўнг яна пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири Reuters агентлигига таяниб.
07.02.2023 22:45 Туркия ва Суриядаги зилзилалардан кейин нефть нархи кўтарилди BАKU. Кazinform - Душанба куни нефть нархи Туркия ва Суриядаги зилзилалардан кейин транспортда узилишлар хавфи туфайли ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири Business Post нашрига таяниб.
31.01.2023 12:41 Бу йил нефт нархи 16 фоизга тушади - Халқаро валюта жамғармаси WASHINGTON. TASS-Kazinform – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жорий йилда бир баррел нефт нархи 16,2 фоизга пасайиб, 81,13 долларни ташкил этишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда ХВЖнинг душанба куни эълон қилинган жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари бўйича январ ойидаги янгиланган ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
27.01.2023 21:15 Филиппинда пиёз нархи рекорд даражага етди МАNILА. Каzinform – Филиппинда пиёз нархи рекорд даражага етди. Сабзавотлар нархи шунчалик ошдики, кўпчилик уни олтин билан солиштирмоқда, дея хабар беради Каzinform Тhе Guardian нашрига таяниб.
26.01.2023 20:41 Қирғизистонда бензин арзонлашиши мумкин BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда 2023 йилнинг январ ойидан бошлаб ёқилғининг улгуржи нархи пасаймоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Монополияга қарши тартибга солиш хизматига таяниб.
24.01.2023 12:10 Буюк Британияда озиқ-овқат нархи кескин ошиб бормоқда LONDON. Kazinform - Буюк Британияда озиқ-овқат маҳсулотлари 16,8 фоизга қимматлашди ва 46 йил давомида кузатилмаган максимал даражага етди. Ёқилғи нархи арзонлашган бўлса-да, сут, пишлоқ ва тухум каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи осмонга кўтарилмоқда. Бундан ташқари, ресторан, меҳмонхона хизматлари ва авиачипталар қимматлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.01.2023 14:15 Ўзбекистон ва Россияда пиёз нархи ошганидан сўнг экспортга чеклов киритдик – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг пиёз нархини барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.01.2023 22:20 Хитойнинг иқтисодий кўрсаткичлари нефтга таъсир қилади ASTANА. Кazinform - Сешанба куни нефть нархи Хитой сўнгги ярим асрдаги энг заиф иқтисодий ўсишни қайд этганидан кейин ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири Reuters агентлигига таяниб.
14.01.2023 12:10 Қирғизистонда бир йил ичида нархлар ва тарифлар 14,7 фоизга ошди BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда 2022 йилнинг январ-декабр ойларида истеъмол нархлари ва тарифлари 14,7 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Қирғиз Республикаси Миллий статистика қўмитасига таяниб.
13.01.2023 13:36 Европаликларнинг 93 фоизи озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархининг ошишидан хавотирда BRÚSSEL. Kazinform – Европа Иттифоқида ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг қарийб 93 фоизи озиқ-овқат нархининг ошишидан хавотирда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
11.01.2023 20:15 ҚР Савдо вазирлиги озиқ-овқат нархларини барқарорлаштиришнинг янги усулини таклиф қилди ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Арман Шаққалиев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида мавсумлараро озиқ-овқат нархларини барқарорлаштиришнинг янги механизмини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
11.01.2023 19:42 Озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштириш мақсадида Қозоғистонда 1300 дан ортиқ товар учун божхона тўлови олиб ташланди ASTANА. Кazinform – Россия ва Беларусга нисбатан қўлланилган чеклов чораларини ҳисобга олиб, евроосиёлик ҳамкасблар билан биргаликда инқирозга қарши чоралар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
10.01.2023 18:20 Нефтнинг жаҳон нархи 79 долларгача кўтарилди ASTANА. Кazinform – Сешанба куни ICЕ Лондон фонд биржасида Brent нефтининг нархи 79 долларгача кўтарилди, дея хабар беради Каzinform ICЕ фонд биржасига таяниб.