Наврўз байрамида Ўзбекистонликлар 5 кун дам оладилар
10 Март 13:51

Наврўз байрамида Ўзбекистонликлар 5 кун дам оладилар

TASHKENT. Kazinform – Наврўз байрамида Ўзбекистонликлар 5 кун дам оладилар, деб хабар беради Kazinform.

ЎР Президентнинг «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига асосан, Ўзбекистонда 22-23 март кунлари, қайси санадан қатъий назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 4 кун дам олади.


19 март, шанба - 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш куни ва ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни;

20 март, якшанба - дамолиш куни;

21 март, душанба - Наврўз байрами, дам олиш куни;

22-март, сешанба - ҳамма учун қўшимча дам олиш куни;

23 март, чоршанба - ҳаммаучун қўшимча дам олиш куни.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив