Непалда автобус ҳалокати оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
13 Октябрь 10:31

Непалда автобус ҳалокати оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

NUR-SULTAN. SINHUA - Kazinform - Сешанба куни Непал ғарбида йўловчи автобуси жарликдан қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Sinhua агентлигига асосланиб Kazinform хабар беради.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, автобусда 42 киши бўлган. Ўлганларнинг аксарияти талабалар ва меҳнат мигрантлари эди.

Терговнинг дастлабки натижаларига кўра, ҳайдовчи йўлнинг қийин қисмида баллон ёрилиши туфайли автобус бошқарувини йўқотиб қўйган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив