+7 (701) 759 90 19
USD 428.68 EUR 507.21
RUB 5.57 CNY 64.2
Янгиликлар

Нур-Султан шаҳрида қатъий карантин чоралари қайта жорий қилиниши мумкин

29 Сентябрь 16:30
Баҳам кўринг:
Нур-Султан шаҳрида қатъий карантин чоралари қайта жорий қилиниши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳар давлат бош санитария шифокори Жанна Пралиеванинг таъкидлашича, агар санитария-эпидемиологик талаблар бажарилмаса, у ҳолда яна карантин чоралари кучайтирилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирусдан тўлиқ тузалмаганлар совуқ тушгач пневмония билан жиддий касалланиши мумкин – шифокор Қозоғистонда 13 бемор нафас олиш аппаратига уланди Грецияда комендантлик соати жорий этилади

«Ҳисобот даврида фармацевтика компаниялари фаолияти мониторинги натижаларига кўра, 12 та субъект рўйхатдан ўтмаган дори-дармонларни сотгани ҳамда дори-дармонларни қимматроққа сотгани аниқланиб, улар жавобгарликка тортилди», - деди у матбуот анжуманида.

Шунингдек, у шифокорлар ва мутахассислар бир неча бор аҳолини ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларига киришни чеклаш каби оддий талабларга риоя қилишга чақирганини таъкидлади.

«Аммо барчамиз кўриб турганимиздек, бу талаблар эътиборсиз қолдириляпти ва уларга риоя қилинмаяпти. Агар бу давом этаверса, бу умуман шаҳарда КВИ ҳолатлари сони ўсишига олиб келиши мумкин. Биз баъзи фаолиятни тўхтатиб, қатъий чекловлар ва карантин чораларини қайта тиклашимиз керак бўлади. Шу муносабат билан мен яна бир бор шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини сабр-тоқатли бўлишга ва санитария қоидаларига риоя қилишга чақираман. Сабаби вирус ҳамон тарқалишда давом этмоқда», - деди Пралиева.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив