Нур-Султанда Данияр Елеусинов ва Иван Дичко иштирокида бокс кечаси бўлиб ўтади
16 Декабрь 18:15

Нур-Султанда Данияр Елеусинов ва Иван Дичко иштирокида бокс кечаси бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform - 18 декабр куни соат 16:30 да Нур-Султан шаҳридаги Жақсилиқ Ушкемпиров номидаги Jekpe jek санъати саройида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган халқаро бокс кечаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform ташкилотчи PR Sportnama agensyга таяниб хабар берди.

Турнирнинг асосий воқеаси Данияр Елеусиновнинг (10-0, 6 КО) аргентиналик таниқли Хуан Эрнан Леалга (15-1, 4 КО) қарши IBО йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун жангидир. Кечанинг асосий жангида оғир вазн тоифасидаги боксчи Иван Дичко (10-0, 10 КО) иштирок этади, унинг рақиби эса тажрибали россиялик Aлександр Устинов (36-5-1, 27 КО) бўлади.

Шу куни Жанқош Тураров, Даурен Елеусинов, Даулет Даукенов, Aйдар Шарибаев ва Aнгелина Лукас каби бошқа таниқли қозоғистонлик боксчилар рингга кўтарилади. Шунингдек, ушбу бокс кечаси доирасида 20 йил ичида илк бор 55,3 килограмм вазнда Қозоғистон чемпиони камари учун Ержан Залилов ва Искандар Харсан жанг қилади.

«Хабар» телеканали бокс оқшомини жонли эфирда намойиш этади.


Янгиликлар

Архив