Нур-Султанда Қозоғистоннинг бош арчаси чироқлари ёқилди
19 Декабрь 21:00

Нур-Султанда Қозоғистоннинг бош арчаси чироқлари ёқилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун пойтахтда мамлакатнинг бош арчаси чироқлари ёқилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

ЭКСПО кўргазмаси ҳудудида бош арча ўрнатилди. Унинг баландлиги 25 метр.

Маросимни томоша қилиш учун пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрди.

Янги йиллик тадбир санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига улашди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили пойтахтда бош арча чироқлари 22 декабр куни ёқилган эди.

Шу муносабат билан ТурСтат МДҲ давлатлари пойтахтларидаги энг баланд арчаларнинг рейтингини тузди.

МДҲ давлатлари пойтахтларидан Ашхобод (41 метр), Тошкент (36 метр), Минск (30 метр), Нур-Султан (25 метр) ва Бишкек (25 метр) арчалари баландлиги бўйича дастлабки бешликдан жой олган. Россия Москванинг Кремль майдонига 25 метр узунликдаги табиий арча ўрнатди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив