Нур-Султанда навбатдаги 200 оилага хонадон калитларини ҳадя қилди
30 Декабрь 14:11

Нур-Султанда навбатдаги 200 оилага хонадон калитларини ҳадя қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгинов Ш.Қудайбердиули кўчасида жойлашган турар-жой мажмуасидан навбатда турган 200 га яқин оилага хонадон калитларини топширди, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимининг Instagram саҳифасига ҳавола қилиб.

«Шаҳарликларимизнинг яна бир қисми Янги йилни узоқ кутилган хонадонларида кутиб олади! Бугун навбатда турган, кўп йиллардан буён уй-жой олишга интилиб яшаётган фуқароларимизга хонадон калитлари топширилди. Улар орасида етим болалар, алоҳида эҳтиёжли болаларни тарбиялаётган оилалар, ногиронлар, тўлиқ бўлмаган оилалар, нафақахўрлар ва бошқалар бор«, - деб ёзади Алтай Кўлгинов.

Янги турар-жой мажмуаси Алмати туманида (Ш.Қудайбердиули кўчаси) жойлашган. Ушбу турар-жой мажмуасидан 200 га яқин оила уй-жой олди.

Янгиликлар

Архив