Нур-Султанда Низомий, Навоий ва Юнус Эмре китоблари тақдимоти бўлиб ўтди
24 Декабрь 14:20

Нур-Султанда Низомий, Навоий ва Юнус Эмре китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтидаги Миллий академик кутубхонада ўтказилган «Шарқ буржлари» халқаро анжуманида Низомий Ганжавий, Алишер Навоий ва Юнус Эмре китоблари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Халқаро Туркий академия президенти Дархан Қидирали, Мажилис депутати Саутбек Абдрахманов, Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, шоир, ёзувчи, жамоат арбоби Муҳаммад-Али Аҳмедов, шоир, Қозоғистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати, Сакен Сейфуллин номидаги музей директори Несипбек Айтули, шоир, «Дарин» Давлат мукофоти лауреати Светқали Нуржан, Боку Миллий университети профессори, таржимон Рамиз Аскеров, шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли олимлар ва зиёлилар иштирок этди.

Тадбир доирасида Халқаро Туркий Академия томонидан нашр этилган Низомий Ганжавий, Алишер Навоий ва Юнус Эмре китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Хусусан, Низомийнинг машҳур «Етти гўзал» ва «Лайли-Мажнун» достонлари Тоир Жароков, Қасим Аманжолов, Жақан Сиздиқов, Диқан Абилов, Такен Алимқулов каби кўзга кўринган қозоқ шоирларининг таржималари орқали тўлиқ нашр этилган. Ноёб нашрга машҳур озарбайжон рассоми Фахриддин Али Валиўғлининг махсус асарлари киритилган.

Бундан ташқари, Халқаро Туркий Академия кўмагида таниқли турк шоири Юнус Эмренинг ше’рлари илк бор шоир Светкали Нуржон таржимасида алоҳида тўплам ҳолида нашр этилди.

«Бундан ташқари, Туркий тиллар академияси томонидан Алишер Навоийнинг тўлиқ шеърлар тўплами озарбайжон тилига таржима қилинган ҳолда нашр этилди. Асарларни озарбайжон тилига таниқли озарбайжон олими, профессор, доктор Рамиз Аскеров таржима қилган.

«Алишер Навоийнинг «Муҳакаматул-луғатайн» асари академия кўмагида илк бор қозоқ тилига таржима қилинди, – дейди Халқаро Туркий академия президенти Дархан Қидирали.

Анжуман доирасида туркий дунёнинг маданий-адабий алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун бир қатор маънавият намояндалари тақдирланди. Таниқли адиблар Муҳаммад-Али Аҳмедов, Несипбек Айтули, Рамиз Аскеров, Светқали Нуржан Туркий академия томонидан Алишер Навоий олтин медали билан, таниқли олим Тўрали Қидир Туркий академия кумуш медали билан тақдирланди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив