Нур-Султонда уй-жой нафақаси миқдори ошди
11 Март 12:12

Нур-Султонда уй-жой нафақаси миқдори ошди

NUR-SULTAN. Кazinform - Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Қўлгинов Instagramдаги саҳифасида аҳолининг алоҳида тоифалари учун уй-жой нафақаси миқдори оширилганини маълум қилди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.

Бизнинг асосий вазифамиз кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашдир. Ушбу тоифадаги одамлар ҳар чоракда коммунал хизматларни тўлаш учун уй-жой нафақасини олади. Йил бошидан буён биз бу миқдорни деярли икки баравар оширдик - 10 мингдан 18 минг тенгегача (бу иситиш мавсумидаги миқдор, бошқа мавсумларда эса ёрдам миқдори камроқ). Ушбу ёрдам пенсионерлар, алоҳида эҳтиёжли оилалар, ногиронлар, тўлиқ бўлмаган оилалар, кўп болали оилалар ва бошқаларга берилади.

Мурожаатларни қабул қилиш ва ушбу давлат хизмати кўрсатиш натижаларини тақдим этиш чоракда бир марта амалга оширилади. Фуқаро (ёки унинг вакили) уй-жой нафақасини олиш учун «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси ёки электрон ҳукумат портали (www.еgov.kz) орқали мурожаат қилади («Ижтимоий таъминот» – «Оилага ёрдам» бўлими – «Уй-жой нафақасини тайинлаш» бўлими).




Аввалроқ хусусий секторга кўмирдан газга ўтиш учун ажратиладиган ижтимоий ёрдам миқдорини 260 мингдан 400 мингга ошириш режалаштирилаётганини айтгандим. Бу ташаббус яқин кунларда шаҳар маслиҳатига киритилади», — деб ёзди пойтахт ҳокими.



Янгиликлар

Архив