USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Нурсултон Назарбоев ҚХА раиси лавозимини ҚР Президентга топширди

28 Апрель 18:34
Баҳам кўринг:
Нурсултон Назарбоев ҚХА раиси лавозимини ҚР Президентга топширди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXIX сессиясида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоев ҚХА раиси лавозимини ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлади Қасим-Жомарт Тоқаев бизнесни университетларга ҳомийлик қилишга чақирди Қозоғистон Президенти бундан кейин қандай сиёсат олиб борилишини маълум қилди

Сессияни якунлар экан, Елбасы - Нурсултон Назарбоев ҚХАнинг раиси амалдаги Президент бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Елбасы тўғрисида»ги Конституциявий қонунга, Ассамблея тўғрисидаги қонунга мувофиқ, мен умр бўйи Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эгаман. Умуман олганда, мен доимо сизлар билан бирга бўламан. Бироқ, Ассамблеяни бошқариш билан боғлиқ қатор ваколатлар мамлакат Президентига юклатилган. Қозоғистон халқ Ассамблеяси амалдаги Президентнинг ёрдамичиси сифатида туриши керак, бошқа томондан, Давлат раҳбари ҳам Ассамблеяга таянади. Шунинг учун мен Ассамблеяга раислик қилиш ҳуқуқини Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга топширишга қарор қилдим», - деди Нурсултон Назарбоев.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив