+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Нурсултон Назарбоев Жамбил вилоятидаги ижтимоий-маданий объектларни бориб кўрди

14 Сентябрь 18:32
Баҳам кўринг:
Нурсултон Назарбоев Жамбил вилоятидаги ижтимоий-маданий объектларни бориб кўрди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Жамбил вилоятидаги ижтимоий-маданий объектларни бориб кўрди, деб хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Владимир Путин Елбасы Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади Семейлик ўсмирлар 3 минг Рубик кубигидан Нурсултон Назарбоев портретини йиғишди Бугун Қозоғистонда Биринчи Президент куни нишонланади

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев Жамбил вилояти ҳокими Б. Сапарбаев билан учрашди. Учрашувда Нурсултон Назарбоевга ҳарбий омборда портлашдан зарар кўрган Байзоқ тумани аҳолисига ёрдам кўрсатиш ва реабилитация ишларини олиб бориш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жамбил вилояти ҳокими Елбасыга вилоятнинг ижтимоий-экологик ривожланиши, «Нур Отан» партияси сайловолди дастурининг бажарилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ҳисобот берди. Қозоғистоннинг Биринчи Президенти минтақа раҳбариятининг ишини юқори баҳолади.

Учрашувдан сўнг Елбасы «Алжан Ана» тарихий музейи фаолияти билан танишди ва муассаса ҳудудида дарахт экиш ишларида иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ҳам қишлоқдаги Маданият уйига ташриф буюрди. Бу маданият уйида кутубхона ва турли клублар, 250 ўринли концерт зали бор. Нурсултон Назарбоев Жамбил вилоят филармонияси ва туман Маданият уйи ўқувчилари ижросидаги мусиқаларни тинглади.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти спорт-дам олиш мажмуаси иши билан ҳам танишди. Мажмуа катта арена, универсал зали, кураш ва бокс залига эга. Бугунги кунда спорт мажмуасида тўрт юздан зиёд болалар ва ўсмирлар спортнинг 6 тури: эркин кураш, таэквондо, каратэ, волейбол, футбол ва бокс бўйича машғулот ўтказмоқда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив