+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

ОБ-ҲАВО: Чимкент ва яна бирқатор ҳудудда огоҳлантириш эълон қилинди

13 Декабрь 18:54
Баҳам кўринг:
ОБ-ҲАВО: Чимкент ва яна бирқатор ҳудудда огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизнинг бирқатор ҳудудида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

14 декабрда Ақмола вилоятининг баъзи жойларида яхмалак, бўрон бўлиши мумкин. Шамол аввалига шимоли-ғарбдан, кейинчалик шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезлик билан эсади.

14 декабрда Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида йўллар яхмалак бўлиши мумкин, 14-16 декабрь кунлари айрим туманларда туман қоплайди.

14 декабрь куни тунда ва тонгда Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида қаттиқ ёғингарчилик (қор ва ёмғир) кутилади. Баъзи жойларда туман қоплаб, яхмалак ва бўрон бўлади. Шимоли-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/секундгача етиши мумкин.

Чимкент шаҳрида 14 декабрь куни баъзан туман тушиб, тунда шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Туркистонда эса тунда ва тонгда туман қоплайди, тунда шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

14 декабрь куни Шарқий Қозоғистон вилоятида қор ёғади. Баъзи жойларда бўрон бўлиб, туман тушади, яхмалак бўлади. Шамол аввалига жануби-шарқдан, кейинчалик шимоли-ғарбдан эсади. Шамол тезлиги айрим жойларда 15-20 м/секундгача етиши мумкин.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив