Об-ҳаво: Қозоғистоннинг бир неча вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди
30 Декабрь 18:33

Об-ҳаво: Қозоғистоннинг бир неча вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бир неча вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Казгидромет» РДКга таяниб.

Ақмола вилоятининг жануби, ғарбида туман тушиши мумкин.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида, жанубида туман тушиши мумкин. Шимоли-ғарбий шамол кечаси вилоят жанубида 15-20 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳаво ҳароратининг 21-26 даражагача кескин пасайиши, вилоятнинг шимоли-шарқида 33 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида туман тушиши мумкин. Орал шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Қизилўрда вилояти шимолида туман сақланиб қолади. Шамол шимоли-ғарбидан эсади, кечаси вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.

Манғистау вилояти шимоли ва марказида туман тушиши мумкин.

Ғарбда, Туркистон вилоятининг тоғли тоғ олди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Туркистон шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Янгиликлар

Архив