Об-ҳаво: Қозоғистоннинг бирнеча вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди
29 Декабрь 18:23

Об-ҳаво: Қозоғистоннинг бирнеча вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – 30 декабр куни «Қазгидромет» бир қатор ҳудудларда ноқулай об-ҳаво туфайли огоҳлантириш эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қарағанди вилоятининг жанубида туман тушиши кутилмоқда. Шимоли-шарқдан секундига 15-20 м тезликда шамол эсади.

Қизилўрда вилоятида туман тушиши мумкин. Вилоят марказида шимоли-шарқдан, шарқдан кундузи 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Туркистон вилояти ғарбида, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида туман тушиши мумкин.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида туман тушади. Шамол шарқдан, жануби-шарқдан эсади, вилоятнинг жануби-ғарбида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ақтўбе вилояти шимолида туман тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан ва жануби-шарқдан эсади, куннинг иккинчи ярмида вилоят марказида 18 м/с тезликда эсади.

Атирау вилояти шимоли ва марказида қор бўрони бўлиб, туман тушиши мумкин.

Янгиликлар

Архив