Оғир атлетика: Жаҳон чемпионатида Қозоғистон ўсмирлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
19 Июнь 12:49

Оғир атлетика: Жаҳон чемпионатида Қозоғистон ўсмирлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

NUR-SULTAN. Kazinform – Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11-18 июн кунлари Мексиканинг Леон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Мусобақада қозоғистонлик оғир атлетикачилар 4 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритди. Натижада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ерасил Саулебеков (67 кг), Едиге Емберди (73 кг), Денис Полубояринов (80 кг), Никита Абдрахманов (102 кг) жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Надежда Ли (62 кг) кумуш, Александра Беленко (40 кг) ва Ерасил Омаров (55 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Колумбия ва Туркия кучли учликдан жой олди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив