Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида Қозоғистон ўсмирлари яна бир медални қўлга киритди
13 Июнь 19:01

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида Қозоғистон ўсмирлари яна бир медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Мексиканинг Леон шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон иккинчи медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон оғир атлетика федерациясидан маълум қилишларича, Ерасил Омаров 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади.

Иккикураш натижасига кўра, Ерасил 224 килограмм (100+124) кўтарди.

Ушбу вазн тоифасида ҳиндистонлик Гурунаиду Санапати (104+126) жаҳон чемпиони бўлди, Саудия Арабистони вакили Калитит Али Мажит (105+124) кумуш медал билан тақдирланди.

Аввалроқ Қозоғистон оғир атлетика бўйича илк медалини қўлга киритганди.

40 килограммгача бўлган вазн тоифасида Александра Беленко кучли учликдан жой олди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив