USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Охирги бир ой ичида коронавирус билан касалланиш 2,4 баробар камайди - Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири

23 Ноябрь 11:55
Баҳам кўринг:
Охирги бир ой ичида коронавирус билан касалланиш 2,4 баробар камайди - Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири

NUR-SULTAN. Kazinform - Охирги бир ойда мамлакатда коронавирус билан касалланиш 2,4 баробар камайди. Бироқ икки вилоят ҳамон «қизил» зонада, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда участка шифокорларига КВИ ни уйда даволагани учун  3 иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади Санитария талабларига эътибор бермаслик касалликнинг кучайишига олиб келади – ҚР Бош вазири Германияда CОVID-19 га қарши вакцинациядан бош тортган шифокорлар ишдан бўшатилади

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой маълум қилди.

«Дунёда КВИ билан касалланганлар сони 258 миллиондан ошади. Бир кунда 400 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилади. Беш миллиондан ортиқ одам вирусдан вафот этди

Касаллик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақасида ўсишда давом этмоқда. Қозоғистон Республикаси ва 10 та ҳудуд «яшил» зонада жойлашган. 4 та ҳудуд – «сариқ» зонада (Қарағанди, Қостанай, Aқмола ва Нур-Султан).

«Қизил» зонада 2 та ҳудуд (Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари) мавжуд», - деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавируснинг репродуктив сони 0,93 даражасида сақланмоқда.

«Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги бир ойда касалланиш 2,4 мартага – ойига 1866 тадан 773 тага, касалхоналардаги беморлар — 1,4 баравар — ойига 8750 тадан 6281 тагача, амбулатор беморлар — 1,8 баравар — 42 119 тадан 23 188 тага озайди.

Юқумли ўрин-жойларнинг юкламаси 30 фоизни, реанимация ўрин-жойларининг юкламаси 25 фоизни ташкил этади», - деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив