Ҳокимият ва жамият мулоқоти: Қозоғистонда Х Фуқаролик форуми бошланди
22 Ноябрь 11:31

Ҳокимият ва жамият мулоқоти: Қозоғистонда Х Фуқаролик форуми бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган нодавлат сектор билан ҳамкорлик соҳасидаги энг йирик тадбир: «Жамият ва давлатнинг барқарор ривожланиши учун ҳамкорликнинг 30 йили» Қозоғистоннинг Х фуқаролик форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform.

Форумни ҚР Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева ва Қозоғистон Фуқаролик альянси президенти Бану Нурғазиева очиб беришди.

Вазир ўз нутқида Х Фуқаролик форуми иши Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги якунларига бағишланган муҳим тадбир эканлигини таъкидлади. Қозоғистон фуқаролик сектори мустақиллик тонгида ўнлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бошланганини эслатган A.Балаева бугунги кунда мамлакатнинг ушбу сектори Марказий Осиёдаги энг ривожланган давлат институтига айланганини таъкидлади. Масалан, ҳар йили Қозоғистоннинг «учинчи сектор»лари сони ўртача 150 та янги иштирокчига кўпаймоқда.

«Фуқаролик форуми, баъзилар айтганидек, «нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг декларатив-протоколли йиғилиши» эмас, балки амалий ғоя ва ташаббуслар пайдо бўладиган, вазирлар ва ҳокимлар фуқаролик жамияти фаоллари билан ҳамкорликда иш режаларини ишлаб чиқадиган, давлат муайян ижтимоий муаммоларни ҳал етишда ННТларни жалб қидадиган ҳақиқий иш жараёнидир.» – деди вазир.


Эслатиб ўтамиз, Х Фуқаролик форумида илк бор Қозоғистоннинг ЕХҲТ, БМТ ТБ, ЮНИСЕФ, Фридрих Еберт жамғармаси, ЮНЕСКО ва ЮСAИД каби халқаро ҳамкорлари иштирок этмоқда. A.Балаева уларнинг Қозоғистон фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини қайд этди. «Мен ушбу миссияларга конструктив мулоқот ва қимматли таклифлар, ўзаро тушуниш ва қўллаб-қувватлаш, инсонпарварлик ва очиқлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деди у.

Ўз навбатида, Қозоғистон Фуқаролик альянси президенти Б.Нурғазиева Фуқаролик форуми жамият, ҳукумат ва бизнес ўртасида конструктив мулоқотни ташкил этувчи мамлакатнинг асосий платформаси эканлигини таъкидлади.

«Бугун Фуқаролар форуми умуммиллий нуфузга эга бўлди. Бу халқ ва ҳокимият ўртасидаги фикр алмашишнинг самарали механизмига айланди. Нодавлат сектор ҳақиқий ижтимоий кучга айланди, дейишга барча асослар бор», - деди у.

Х Фуқаролик форуми 22-26 ноябр кунлари Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида 5 кун давомида ҳам онлайн, ҳам офлайн форматда бўлиб ўтади.

Форумда иштирок этишни ҳоҳлаган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин, жонли эфир ҳар куни YouТube ва Facebook ижтимоий тармоқларидаги махсус расмий саҳифаларда ўтказилади, яъни хоҳловчилар ўзини қизиқтирган саволларини бериб, зудлик билан фикр-мулоҳазаларини олиши мумкин.

ННТ ва жамият, давлат органлари ва квазидавлат сектори, оммавий ахборот воситалари ва бизнес вакилларидан 20 мингдан ортиқ иштирокчини қамраб олиш режалаштирилган.


Янгиликлар

Архив