+7 (701) 759 90 19
USD 418.41 EUR 507.95
RUB 5.69 CNY 64.76
Янгиликлар

Олимпиада саралаш турнири: Надежда Рябец ўзбекистонлик боксчи билан учрашади

6 Март 13:04
Баҳам кўринг:
Олимпиада саралаш турнири: Надежда Рябец ўзбекистонлик боксчи билан учрашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Олимпиада саралаш турнирида «қозоқ вазн тоифаси» 69 килограмм вазн тоифасида Аблайхан Жусупов билан бирга икки боксчимиз рингга чиқишади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Жумладан, 69 килограмм вазн тоифасида Валентина Халсова Жанубий Корея вакиласи Суен Чой билан жанг олиб боради. 75 кг вазн тоифасида Надежда Рябец эса ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова билан учрашади.

Учала боксчи ҳам Нур-Султан вақти билан соат 21.00да бошланадиган кечки сессияда жанг олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мураббий Ғалимбек Кенжебаев бошчилигидаги эркаклар жамоасидан уч боксчи рингка кўтарилиб, уларнинг барчаси мусобақани ғалаба билан бошлашди. Улар: 63 кг вазн тоифасида Зокир Сафиуллин, 81 кг вазн тоифасида Бекзат Нурдаулетов ва 75 кг вазн тоифасида Абилхан Аманқул.

Эрик Алғабек мураббийлигида қизларимиздан Даметкен Келимбет (57 кг) хитойлик Инь Юнхуага, Римма Волосенко (60 кг) эса ҳиндистонлик Симранджиткаур Баатга мағлуб бўлишди.

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив