Оммавий тартибсизликлар: Қозоғистонлик ишбилармонлар объектларни реконструкция қилиш учун 2 миллиард тенге ажратди
14 Январь 13:15

Оммавий тартибсизликлар: Қозоғистонлик ишбилармонлар объектларни реконструкция қилиш учун 2 миллиард тенге ажратди

NUR-SULTAN. Кazinform - Бир неча маҳаллий бизнес вакиллари тартибсизликлардан кейин мамлакатни тиклаш учун 2 миллиард тенге ажратди, деб хабар беради Kazinform.

«Дўстларимиз билан биргаликда кўплаб хайрия лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаймиз. Хусусий, жамоат ташкилотлари, туғруқхона, Iqanat ва ҳоказо. Фожиа юз берганда эса, биз биргаликда ҳаракат қиламиз. Мамлакатдаги вазиятдан сўнг дўстларимиз билан маслаҳатлашиб, 2 миллиард тенге ажратишга қарор қилдик. Умид қиламанки, бу маблағлар айрим муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Албатта, ажратилган маблағ биринчи навбатда Алмати шаҳрига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сарфланади. Кейин эса Чимкент, Талдиқорған, Тараз ва бошқа шаҳарларга жўнатилади», — деб ёзди таниқли бизнесмен, BI Group раҳбари Айдин Раҳимбаев Instagramда.

Тадбиркор, шунингдек, қозоғистонликларни қийин пайтларда ташкилотчиликка чақирди.

«Олтовлон ола бўлса оғиздаги кетади, деган гаплар замирида нима турганини сўнгги воқеалардан кейин тушунгандек бўлдик. Шундай экан, бу қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, деган умиддаман. Кучимиз - бирликда. Янги Қозоғистонни яратиш учун биргаликда ҳаракат қилайлик», деди у.


Янгиликлар

Архив