Озарбайжон орқали нефтни ташиш режаси йўқ - ҚР Энергетика вазири
13 Август 09:04

Озарбайжон орқали нефтни ташиш режаси йўқ - ҚР Энергетика вазири

ATYRAU. Кazinform - Қозоғистондан Озарбайжон Республикаси орқали нефть ташиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов Атирауда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай муаммони миллий компаниялар ўртасида муҳокама қилиш мумкин. Аммо Энергетика вазирлиги бундай шартномани имзолашни режалаштирмаяпти.

«Мен бундай маълумотларни ўқидим. Лекин шуни айтмоқчиманки, бундай масалалар техник жиҳатдан миллий компаниялар даражасида кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади. Чунки қоида шундай. Гап сентябр ойида нефть жўнатиш бўйича шартнома имзолашда эмас»

, — деди Болат Ақшолақов.

Унинг айтишича, муҳокама қилинаётган бу масала экспорт муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермаслиги мумкин.

«Ахборот ресурсида кўрсатилган ҳажм билан экспорт йўналишимиз муаммосини ҳал қилиш оқилона эмас. Нега? Чунки, биринчи навбатда, 1,5 миллион тонна нефтнинг қайд этилган йўналишда экспорт қилиниши ҳозирги вазиятни сезиларли даражада юмшата олмайди. Иккинчидан, бизнинг вазирлик бундай шартномани имзолаш ниятида эмас»

, — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Reyters глобал агентлигида Қозоғистон Озарбайжон ҳудудидан ўтувчи нефть қувурлари орқали йилига 1,5 миллион тонна нефть экспорт қилишни режалаштираётгани ҳақида мақола чоп этилган эди.

Бундан аввал Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев нефтни ташишни диверсификация қилишни муҳим вазифа деб атади ва тегишли топшириқ берди.

Муаллиф: Бек Мустафа


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив