Озиқ-овқат корпорациясига озуқа дони сотиб олиш учун 20 млрд тенге ажратилди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
30 Май 21:43

Озиқ-овқат корпорациясига озуқа дони сотиб олиш учун 20 млрд тенге ажратилди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform - Айни пайтда Озиқ-овқат корпорацияси 22 минг тоннадан ортиқ озуқа донини сотди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Озиқ-овқат корпорациясининг паррандачилик ва чорвачилик фермер хўжаликлари учун 200 минг тонна ем донини арзонроқ нархда сотиб олишга устав капиталини ошириш учун республика бюджетидан 20 миллиард тенге ажратилди», — дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кazinform мухбири сўровига жавобида.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таъкидлашича, айни пайтда «Озиқ-овқат корпорацияси» республика паррандачилик хўжаликларига 22 минг тоннадан ортиқ озуқа донининг ҳар тоннаси 117 минг тенгедан сотган.

– Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ҳосил ва чорва молларининг нобуд бўлишидан ҳимоя қилиш мақсадида «Аграр кредит корпорацияси» акциядорлик жамияти тасарруфидаги агросаноат мажмуасида ихтиёрий суғурта тизими жорий этилган. Ушбу тизим доирасида суғурта мукофотларининг 50 фоизи субсидияланади», — дея тушунтирди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Муаллиф: Серик Сабеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив