+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Пандемия Қозоғистондаги ислоҳотларга тўсқинлик қилмади – Президент ёрдамчиси

20 Май 19:03
Баҳам кўринг:
Пандемия Қозоғистондаги ислоҳотларга тўсқинлик қилмади – Президент ёрдамчиси

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коронавирус пандемиясининг қийин синовидан ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг ёрдамчиси, Қозоғистон Халқаро алоқалар кенгаши раиси Ерлан Қарин Халқаро «Валдай» дебат клубининг йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Халқаро майдонда турк дунёсининг ролини кучайтиришимиз керак – Қозоғистон Президенти Қозоғистон Президенти  Саудия Aрабистони Инвестициялар вазирини қабул қилди Қозоғистон Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ

Унинг айтишича, коронавирусга қарши курашга қарамай, ўтган йили Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2019 йил декабр ойида Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши йиғилишида эълон қилинган биринчи сиёсий ислоҳотлар тўплами тўлиқ амалга оширилди.

«Хусусан, биринчи сиёсий ислоҳотлар тўплами доирасида митинглар тўғрисида мутлақо янги қонун ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Шунингдек, ислоҳотларга сайловлар, партиялар ва парламент қонунчилиги, сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш тўсиғини 40 мингдан 20 минггача камайтириш, партиялар рўйхатидаги аёллар ва ёшлар учун 30 фоизли квотани киритиш ва парламент оппозициясини жорий этиш киради. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг» Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган иккинчи факультатив протоколини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонуни имзоланди.

Бундан ташқари, Ерлан Карин сиёсий тизимни ислоҳ қилишнинг иккинчи ва учинчи тўпламлари ишга туширилганлигини эслатди. Натижада, 2021 йилнинг иккинчи ярмида мамлакатда туман ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайловлари ўтказилиши режалаштирилган.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: valdaiclub.com



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив