Пекин Олимпиадасига келганлар орасида CОVID-19 билан касалланган 39 киши аниқланди
24 Январь 11:29

Пекин Олимпиадасига келганлар орасида CОVID-19 билан касалланган 39 киши аниқланди

BEIJING. Кazinform - Пекин-2022 ташкилий қўмитаси Қишки Олимпия ўйинларига келганлар орасида 39 та коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Пекин-2022 ташкилий қўмитаси ҳужжатига кўра, 4-22 январ кунлари Хитойга 2586 делегация аъзоси, жумладан, 171 нафар спортчи ва расмий шахслар, шунингдек, манфаатдор томонларнинг 2415 нафар вакили ташриф буюрган.

Текширувлар натижасида бошқа манфаатдор томонлар вакиллари орасидан 39 нафар юқтирган шахс аниқланди. Спортчилар ва мансабдор шахслар орасида инфекция ҳолатлари аниқланмаган.

Якшанба кунидан бошлаб Пекиндаги Олимпия қишлоқлари биринчи хорижий спорт делегацияларини, жумладан АҚШ, Австралия, Канада, Финляндия ва бошқа мамлакатлари вакилларини қабул қила бошлади. Олимпия қишлоқларининг расмий очилиши 27 январ куни бўлиб ўтади.

ХХIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 феврал кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Янгиликлар

Архив