Перуда савдо марказларида 40 дақиқадан кўпроқ юриш тақиқланди
24 Июнь 10:41

Перуда савдо марказларида 40 дақиқадан кўпроқ юриш тақиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Перуда уч ойдан кейин йирик савдо марказлари қайта очилди, дея хабар беради Kazinform Хабар24.kzга таяниб.

Аммо, эпидемиянинг яна тарқалишини олдини олиш учун санитария талабларига қатъий риоя қилиш керак.
Маҳаллий аҳоли дўконга киришдан олдин тана ҳароратини текшириб, қўллари ва пойафзалларини дезинфекциялашлари керак. Шунингдек, бино ичида 40 дақиқадан кўпроқ юриш тақиқланади.

Таъкидлаш жоизки, Перуда 90дан ортиқ йирик савдо марказлари мавжуд. Уларнинг 60 фоизи пойтахт Лима шаҳрида жойлашган.


Янгиликлар

Архив