+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Пойтахтимизда ўтган қишки ҳайрия балидан 380 млн танга йиғилди

9 Декабрь 17:18
Баҳам кўринг:
Пойтахтимизда ўтган қишки ҳайрия балидан 380 млн танга йиғилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтимизда «Болашақ» корпоратив жамғармаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган Қишки ҳайрия бали бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбир алоҳида эҳтиёжлари бор болаларнинг сифатли таълим олиши ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ташкил этилади.

«Nur Otan» партиясининг маълум қилишича, ҳайрия тадбирида йиғилган маблағ жамғарманинг «Ҳарбир бола мактабга муносиб» ва «Йўл грантлари» ижтимоий лойиҳаларига йўналтирилади.

«Nur Otan» партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауиржан Байбек 2011 йилда ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташқил қилинган «Болашақ» дастури битирувчилари иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга бағишланган таълим лойиҳаларини амалга оширадиган махсус жамғармага асос солинганини таъкидлади. 7 йилда ҳайрия тадбирлари орқали 400 миллион тангадан зиёд маблағ йиғилган.

Ана шу маблағларга Қозоғистоннинг барча 17та ҳудудида 43-та инклюзив кабинетлар очилди. Инклюзив таълим соҳасида 420 ихтисослаштирилган иш жойи яратилди.

«Йўл грантлари» ва «Ҳарбир бола мактабга муносиб» лойиҳалари доирасида иқтидорли ёшларнинг халқаро илмий, ижодий ва спорт мусобақаларида иштирок этиши учун 19та таълим ва 71та йўл гранти ажратилди. Бундан ташқари, Елбасынинг топшириғига биноан партиянинг «Кедергісіз келешек» тизимли лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз бўйича 20 мингдан зиёд ижтимоий аҳамиятга эга объектлар адаптация қилиниб, қонунчиликка 78та тузатиш киритилди», - деди Бауиржан Байбек.

«Болашақ» жамғармаси ташкиллаштирган саккзинчи Қишки ҳайрия балида Азат Малик ва Зарина Алтинбаева каби қозоғистонлик опера ижрочилари, «Новая волна» халқаро танлови финалчиси Адам, «Голос» танлови иштирокчиси Мархаба Саби санъатини намойиш қилишди. Бу йилги балда 40 жуфт дебютантлар иштирок этишди.

Бал доирасида антиқа лотлар – санъат асарлари, антиквариат ва спорт атрибутлари аукциони ташкил этилди. Аукционда «Томирис» фильми персонажининг тақинчоқлари, XIX - XX асрларга мансуб гиламлар, Арнольд Шварценеггер имзо чеккан бейсболка ва футболка кабилар сотувга қўйилди.

Бу йилги Қишки ҳайрия балидан 380 млн тангадан зиёд маблағ йиғилди.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив