Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Молиячилари конгресси иштирокчиларига видеомурожаат қилди
12 Ноябрь 12:00

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Молиячилари конгресси иштирокчиларига видеомурожаат қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Молиячиларининг IХ конгресси иштирокчиларига видеомурожаат йўллаб қутлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Молиячилари конгресси Қозоғистон молия секторини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун платформадир. Бу йил молиячилар Конгресси онлайн тарзда ўтказилмоқда.

«Ҳурматли иштирокчилар! Сизни Қозоғистон Молиячилари конгрессининг очилиши билан табриклайман. Бу воқеа мамлакатимиз учун катта аҳамиятга эга. Бугунги йиғилиш Миллий валюта куни доирасида ва Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда. Миллий валютамиз давлатчилигимиз ва суверенитетимизнинг ҳақиқий рамзи бўлиб хизмат қилмоқда», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент Қозоғистон 90 йиллар бошида йирик бозор ислоҳотларини амалга оширганини эслатди. Мамлакатда молиявий муносабатлар ҳар томонлама кўриб чиқилди ва янгиланди.

– Энг илғор, жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда банк соҳасида туб ўзгаришлар киритдик. Мамлакатда тўлақонли молиявий инфратузилма яратилди, бунинг натижасида жамғармани шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш имконияти яратилди. Қолаверса, йирик сармояларга йўл очилди. Давлатнинг ваколатли сиёсати туфайли биз рақобатбардош молия секторини шакллантирдик. Қозоғистоннинг молиявий соҳаси минтақадаги энг илғор соҳа ҳисобланади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, бугунги кунда банк секторининг жами активлари 35 триллион тенгедан ошиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпроғини ташкил этишини таъкидлади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Янгиликлар

Архив