+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Президентга колхозлаштириш давридаги Қозоғистондаги очарчилик ҳақидаги ҳужжатли тўплам тақдим этилди

28 Май 09:07
Баҳам кўринг:
Президентга колхозлаштириш давридаги Қозоғистондаги очарчилик ҳақидаги ҳужжатли тўплам тақдим этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент Сенати Раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Халқаро майдонда турк дунёсининг ролини кучайтиришимиз керак – Қозоғистон Президенти Қозоғистон Президенти  Саудия Aрабистони Инвестициялар вазирини қабул қилди Қозоғистон Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ

Учрашув давомида мамлакат Президентининг кўрсатмаларини қонунчилик билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Сенат Раиси бир қатор қонунлар, шу жумладан республика бюджетига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, сайлов қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилингани ҳақида маълум қилди. Ушбу қонунлар Давлат раҳбари томонидан имзоланган. Шунингдек, юқори палатада квазидавлат сектори томонидан харидларни тартибга солувчи қонун қабул қилинди. Парламент аъзолари ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқдалар.

Маулен Ашимбаевнинг сўзларига кўра, жорий сессия бошлангандан бери сенаторлар 12 та қонун лойиҳасига ташаббус билдирган, улардан учтаси парламент томонидан қабул қилинган, тўрттаси Сенат ва Мажлисда кўриб чиқилмоқда, яна бештаси ташаббус босқичида.

Спикер Қасим-Жомарт Тоқаевга парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, Россия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг қонун чиқарувчи органлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида гапириб берди.

Маулен Ашимбаев Давлат раҳбарига Президент кўрсатмаси доирасида тайёрланган «Ашаршылық. Голод. 1928-1934. Документальная хроника» тўпламини тақдим этди. Ушбу уч жилдли нашрда Қозоғистондаги мажбурий коллективизация тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи мингдан ортиқ архив ҳужжатлари мавжуд.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив