Президентга Қозоғистон нефтини муқобил йўллар орқали ташиш режаси маълум қилинди
8 Июнь 18:00

Президентга Қозоғистон нефтини муқобил йўллар орқали ташиш режаси маълум қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев трансмиллий компаниялар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг XXXIV сессияси арафасида Chevron компанияси ижрочи вице-президенти Джеймс Джонсон, Exxon Mobil компанияси катта витсе-президенти Нил Чапман, Қозоғистоннинг Канададаги Фахрий консуллари - Cameco уран компанияси президенти Тимоти Гитцел ҳамда Condor Petroleum компанияси президенти Дон Стрю билан алоҳида учрашув ўтказди.

Джеймс Джонсон билан суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаевга корпорациянинг мамлакатдаги жорий фаолияти натижалари ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Тенгиз конини келгусида кенгайтириш лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини муддатидан олдин якунлаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Қарашиғанақ» конининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, Chevron корпорациясининг тўғридан-тўғри инвестиция фондининг маҳаллий маҳсулотларни қўллаб-қувватлаш ва Қозоғистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган фаолияти масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Нил Чапман Президентга Қарашиғанақ конида газни қайта ишлаш заводи қурилишининг бориши, Тенгиз конидаги газни ички бозорга қайта ташиш ва Қозоғистон нефтини муқобил йўллар орқали экспорт қилиш имкониятлари ҳақида гапириб берди.

Тимоти Гитцел ва Дон Стрю билан суҳбат чоғида Қозоғистонда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Cameco президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатдаги уран компаниясининг иши ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди. Condor Petroleum президенти суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича модулли заводлар қуриш режалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Қозоғистон ва Канада ўртасидаги «Қозоғистон – Канада» бизнес кенгаши доирасидаги ҳамкорлик истиқболларига ҳам эътибор қаратилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив