QazaqGeography тарихий, маданий ва табиий меросни сақлашга қаратилган режани тақдим этди
10 Ноябрь 08:59

QazaqGeography тарихий, маданий ва табиий меросни сақлашга қаратилган режани тақдим этди

NUR-SULTAN. Kazinform - QazaqGeography Республика жамоат бирлашмаси тарихий, маданий ва табиий меросни асраб-авайлаш ғоясини янада ривожлантириш бўйича янги таклифларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Президент Aдминистрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Aбаев раислигида ўтказилган оммавий ахборот воситалари йиғилишида ташкилотчилар уюшманинг янги режасини тақдим этди. Режада Уюшмани география ва унга яқин соҳалар – табиатни муҳофаза қилиш, экотуризм соҳасидаги етакчи эксперт ташкилотига айлантириш кўзда тутилган.

Оммавий ахборот воситалари йиғилишида ҚР Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева, QazaqGeography РЖБ бошқаруви раиси Орман Нурбаев, республика ОАВ раҳбарлари иштирок этди.


– Aтроф-муҳит ва рекреацион ресурсларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш Президентимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Шу нуқтаи назардан, Қозоғистоннинг тарихий ва маданий меросини, унинг ноёб табиий капиталини сақлаш ва ривожлантиришга қаратилган янги тамойилларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. QazaqGeography ноёб ва таниқли бренд сифатида ушбу ўзгаришларни амалга ошириш учун катта имкониятларга эга», — деди Даурен Aбаев.

QazaqGeographyнинг мақсадларидан бири атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ватандошларга аждодлардан мерос бўлиб қолган халқнинг бой меросига алоҳида ғамхўрлик кўрсатишни тарғиб қилишдан иборат. QazaqGeography уюшмасининг лойиҳалари атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳолини тарих, география, маданият, ўлкашунослик, экотуризм каби йўналишларда тарбиялашга қаратилган.

Учрашувда QazaqGeography бошқаруви раиси Орман Нурбаев шундай деди: «Биз қозоғистонликларни QazaqGeography уюшмасига аъзо бўлишга таклиф қиламиз. Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, мамлакатимизнинг янги тарихий ва табиий йўналишларини очиш ва мавжудларини кенг эътироф этишга ҳисса қўшишимиз, жамиятнинг географик билимини ошириш, атроф-муҳитни яхшилашга ҳисса қўшишимиз мумкин», - деди у.

Медиа Кенгаш доирасида QazaqGeography РЖБ раҳбарлари ва республика ОАВ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

QazaqGeography ва уюшмага аъзолик ҳақида қўшимча маълумот олиш учун qazaqgeoraphy.kz сайтига ташриф буюриш ёки + 7 (7172) 999-336 (ички 1014/1033), +7 705 760 29 50 рақамларига қўнғироқ қилиш лозим.




Янгиликлар

Архив