QazVacни қачон ЖССТда рўйхатдан ўтказиш мумкин - Вазирнинг жавоби
7 Декабрь 15:53

QazVacни қачон ЖССТда рўйхатдан ўтказиш мумкин - Вазирнинг жавоби

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Қозоғистон вакцинасининг халқаро тан олинишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, вакцинани халқаро тан олиш жараёни жуда узоқ давом этади. ЖССТ вакцина ишлаб чиқариш узоқ вақтдан бери йўлга қўйилган мамлакатлардаги вакциналарни тезда тан олади. Чунки бундай жойларда бутун бир тизим мавжуд. Қозоғистон биринчи марта бундай аккредитациядан ўтмоқда. Бу кўп нарсага боғлиқ: лабораторияни аккредитация қилиш, ишлаб чиқариш базаси, ҳужжатларни шакллантириш, халқаро нашрларда материаллар эълон қилиш. Энди биз ҳаммасини шакллантирмоқдамиз. Тажриба ҳам тўпланиб бормоқда. Биз аккредитациядан ўтиш учун барча керакли ҳужжатларни тайёрлаяпмиз», — деди вазир.

«ЖССТ томонидан маъқулланганми ёки йўқми, маҳаллий вакцина бизнинг Миллий регуляторимиз томонидан рўйхатга олинган ва самарали ва хавфсиз эканлиги исботланган. Маълумки, 20 дан ортиқ давлат билан ўзаро эмлаш паспортини тан олиш бўйича келишувлар мавжуд. Бу улар вакцинанинг кучини ва Миллий регуляторнинг хулосасини тан олишларини англатади. Шу боис вакцинамизни халқаро миқёсда тарғиб қилиш Қозоғистонни ривожланган ўттизта давлат қаторига киритиш каби узоқ муддатли вазифадир», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив