Рақамли Қозоғистон: Электрон ҳукумат порталидан мамлакат аҳолисининг  ярмидан кўпи фойдаланади
22 Июнь 20:21

Рақамли Қозоғистон: Электрон ҳукумат порталидан мамлакат аҳолисининг  ярмидан кўпи фойдаланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги eGov.kz портали дизайнини янгилаш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда вазир Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда eGov.kz портали дизайнини ўзгартириш устида ишлаяпмиз. Бугунги кунда унга 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ташриф буюради. Лекин биз ҳар куни фуқароларимизга иложи борича қулайроқ бўлиши учун ишлаяпмиз. Махсус ишчи гуруҳлар мавжуд», — деди вазир.

У порталнинг дизайни фойдаланувчилар учун тушунарлими, деган саволга ҳам жавоб берди.

«Агар eGov.kz тушунарсиз бўлса, бугунги кунда 10 миллиондан ортиқ одам ундан қандай фойдаланмоқда? Улар бизнинг тизимимизга кириб, рақамли ҳужжатлардан фойдаланадилар ва турли хизматларни оладилар. Статистик маълумотларни келтира оламан, - деб жавоб берди Бағдат Мусин.

«eGov.kz янада қулайроқ бўлиши учун унинг дизайнини ўзгартирамиз, қозоқ тилидаги функцияларни яхшилаш устида доимий равишда иш олиб боряпмиз», — дея қўшимча қилди вазир.

Аввалроқ вазир соҳа ходимларининг маоши жорий йилда 50 фоизга оширилишини айтган эди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив