Референдумни кузатиш учун 39 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди
20 Май 22:15

Референдумни кузатиш учун 39 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Референдум ўтказувчи Марказий комиссия биринчи халқаро кузатувчиларни аккредитация қилди, деб хабар беради Кazinform Марказий сайлов комиссиясига таяниб.

Референдум ўтказувчи Марказий комиссия «5 июнга белгиланган республика референдумида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги тавсиясига кўра, аккредитациядан ўтиш учун 3 та халқаро ташкилот ва 5 та хорижий давлатдан 39 нафар кузатувчи тақдим этилди.

Жумладан: МДҲ кузатувчилар миссиясидан 6 нафар кузатувчи; 5 нафар кузатувчи – Туркий давлатлар ташкилоти кузатувчилар миссиясидан; 17 нафар кузатувчи - МДҲ ПАдан, шунингдек, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Грузия ва Молдовадан 11 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.

Кузатувчилар ҳақидаги маълумотлар аккредитация бўйича таклифлар келиб тушган сари янгиланади.

6 май куни Референдум ўтказиш марказий комиссияси томонидан Халқаро кузатувчилар институти очилди.

Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчиларни аккредитация қилиш 2022 йил 30 май соат 18:00 гача давом этади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив