Рим папаси Қозоғистондаги Рус православ черкови раҳбари билан учрашиш ниятини билдирди
14 Июнь 18:39

Рим папаси Қозоғистондаги Рус православ черкови раҳбари билан учрашиш ниятини билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Рим папаси Франциск сентябр ойида Қозоғистонда Москва ва Бутун Россия Патриархи Кирилл билан учрашмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Бу ҳақда Рим папаси Исо жамиятининг Европа журналлари раҳбарларига берган суҳбатида айтиб ўтди. Интервьюдан парчалар La Stampa нашрида чоп этилди, учрашувни La Civilta Cattolica журнали ташкил қилган.

«Мен у билан 14 июн куни Қуддусда учрашиб, умумий ишимиз ҳақида гаплашишим керак эди», - дейди Рим папаси.

Франциск Украинадаги можаро туфайли мулоқот нотўғри тушунилмаслиги учун учрашувни кейинга қолдиришга қарор қилинганини айтди.

«Сентябр ойида у билан Қозоғистонда учрашишга умид қиламан», - дейди Франциск.

Апрел ойида Рим-католик черкови раҳбари Нур-Султанда 14-15 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок этишини тасдиқлаган эди. Қозоғистон 2003 йилда Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойини чақириш ташаббуси билан чиққан ва ўшандан буён форум мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Ватикан Рим папасининг Қозоғистонга ташрифи ҳақида ҳали расман эълон қилгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив