Россия ва Беларусь фуқаролари Қозоғистон банкларида 12 мингга яқин ҳисобварақ очди
8 Апрель 14:37

Россия ва Беларусь фуқаролари Қозоғистон банкларида 12 мингга яқин ҳисобварақ очди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон банкларида Россия ва Беларусь резидентлари – жисмоний шахслар учун 11 940 та ҳисобварақ очилди. Бу ҳақда ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил 24 февралдан буён Қозоғистон банкларида Россия ва Беларусь резидентлари – жисмоний шахслар учун 11 940 та ҳисобварақ очилди. Улардан 1725 таси Қозоғистон банкларида 10 725 нафар аризачи ёки ишончли шахснинг шахсий иштироки орқали масофадан туриб очилган. Натижада Қозоғистон Республикасида банк ҳисоб рақамига эга бўлган ушбу мамлакатлар фуқароларининг умумий сони 162 минг нафарга етди», - дейилади агентлик хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён Россия Федерацияси резидентлари-юридик шахсларнинг янги ҳисобварақлари сони бироз ошган. Жорий йилнинг феврал ойи охиридан бери Россиянинг 7 компанияси учун банк ҳисоб рақамлари очилди, Қозоғистон банкларида ҳисоб рақамларига эга Россия ташкилотларининг умумий сони 805 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 24 февралдан буён Қозоғистонга Россия Федерациясининг 108 057 нафар фуқароси келиб, 99 975 нафар россиялик фуқаро мамлакатдан чиқиб кетганлиги ҳақида хабар бергандик.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив