17.03.2023 17:05 ХХР Раиси Си Цзиньпин 20-22 март кунлари Россияга ташриф буюради BEIJING. Kazinform - Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ХХР Раиси Си Цзиньпин жорий йилнинг 20-22 март кунлари давлат ташрифи билан Россияда бўлади, дея маълум қилди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
16.03.2023 20:12 ҚР Сенати Евроосиё тараққиёт банкининг Россияга тегишли улушини сотиб олиш ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди ASTANА. Кazinform - Сенатнинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги Евроосиё тараққиёт банкининг тўланган устав капиталидаги Россия Федерациясининг улушини сотиб олиш ва сотиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 15:02 Март ойида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефти етказилади ASTANА. Кazinform – «ҚазТрансОйл» АЖ март ойида Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини ташишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Кazinform.
14.03.2023 15:57 Владимир Путин Қозоғистонга ташриф буюради ASTANА. Кazinform – Россия президенти Владимир Путин Қозоғистонга ташриф буюради, дея хабар беради Кazinform.
06.03.2023 20:30 Қозоғистон санкцияларни четлаб ўтиш учун ўз платформасини бериш ниятида эмас - Қозоғистон ТИВ ASTANА. Кazinform - Бугунги кунга қадар бирорта ҳам Қозоғистон компаниясига иккинчи даражали санкциялар қўлланилмаган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
02.03.2023 18:52 Ерлан Қарин Россия Маданият вазири Ольга Любимова билан учрашди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Россия Федерацияси маданият вазири Ольга Любимова билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
02.03.2023 14:15 Россиянинг Қозоғистондаги савдо вакили янги товар йўналишларини ривожлантиришга чақирди ASTANА. ТАSS - Кazinform - Қозоғистон ва Россия халқаро савдо бошдан кечираётган инқироз шароитида товарларни сотишнинг янги йўналишларини фаол равишда ишлаб чиқишлари керак. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Астанадаги савдо вакили Андрей Бабко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
17.02.2023 11:41 Қозоғистон ва Россия 26 та қўшма лойиҳани амалга оширди ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев Москвага амалий ташрифи доирасида Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари – Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, шунингдек, 25 та ишлаб чиқариш корхонаси вакиллари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
06.02.2023 21:15 Қозоғистон компанияси Россиядаги Volkswagen заводини сотиб олиши мумкин ASTANА. Кazinform - Россиянинг «Система» АФК инвестиция компанияси Калугадаги Volkswagen заводини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Келишувда Қозоғистоннинг Аllur компанияси ҳам иштирок этган, деб хабар беради Кazinform «Коммерсантъ»га таяниб.
03.02.2023 20:41 Михаил Мишустин Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишини якунлади ALMATY. Кazinform – Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин Алматида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишини якунлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
03.02.2023 08:17 Қозоғистондада Россия билан биргаликда 23 миллиард долларлик 84 йирик лойиҳа амалга оширилмоқда ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Алматида бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши доирасида Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
02.02.2023 21:50 Михаил Мишустин Қозоғистонга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди «Россия Федерацияси интеграцияни мустаҳкамлашга қаратилган курснинг узлуксизлигини таъминлайди. Бу бутун минтақамизнинг иқтисодий барқарорлиги учун зарур. Россия Президенти Владимир Владимирович Путин ЕОИИ барқарор ривожланаётганини ва унинг самарадорлиги ва долзарблигини яққол намоён этаётганини таъкидлади. Давлатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашнинг мутлақ ҳажми унинг мавжудлиги даврида бир ярим баробардан кўпроқ ошди. Ташқи савдо деярли ярмига ўсди. Ички савдо айланмасида мос равишда юқори қўшилган қийматга эга бўлган нохомашё товарлар улуши изчил ортиб бормоқда. Биз биргаликда энг қийин синовларга дош бера оламиз», - деди Михаил Мишустин.
31.01.2023 08:11 Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми рекорд даражага етди ASTANA. Kazinform – Хитой ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 29,3 фоизга ошиб, 190,27 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Бу янги рекорд, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
30.01.2023 23:20 Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги ягона шина ишлаб чиқарувчи заводни сотиб олди ТASHKENT. Кazinform - Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистондаги ягона шина ишлаб чиқарувчи заводни сотиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.01.2023 20:50 Аэрофлот Қозоғистонга ўз рейсларини тиклайди МОSKVА. Кazinform - Аэрофлот ўзининг Қозоғистон шаҳарларига мунтазам рейслар дастурини тикламоқда. 1 февралдан бошлаб Аэрофлот Аirbus А320 русумли самолётларида Астана, Алмати ва Атирауга парвозларни бошлайди, деб хабар беради Кazinform авиакомпания сайтига таяниб.
26.01.2023 21:15 Осиё Олимпия кенгаши Беларусь ва Россияга Осиё ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди ASTANA. Кazinform – Осиё олимпия кенгаши Россия ва Беларусга 23 сентабрдан 8 октябргача Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этишни таклиф қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида ёзилди, дея хабар беради Кazinform.
24.01.2023 23:05 Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.01.2023 22:20 Қозоғистон ва Саха туркий халқларнинг келиб чиқиши ҳақида тарихий фильм суратга олиш мумкин ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Саха (Якутия) Республикаси раҳбари Айсен Николаев савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сармояларни жалб қилиш ва маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради primeminister.kz.
20.01.2023 15:15 Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Ақорда.
17.01.2023 23:20 Россияликлар Туркияда кўчмас мулк сотиб олишда етакчи бўлди АNKARА. ТАSS - Кazinform - Россия фуқаролари 2022 йилда Туркияда уй-жой сотиб олиш режасида етакчилик қилмоқда. Улар 16 мингдан ортиқ кўчмас мулк сотиб олди, бу эронликлардан деярли икки баравар кўп, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.