USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 50 фоизга ошди – ҚР Сенати Раиси

3 Декабрь 12:02
Баҳам кўринг:
Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 50 фоизга ошди – ҚР Сенати Раиси

NUR-SULTAN. Кazinform - 1995 йилдан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 4,5 баробар ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Aшимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда жорий йилда қишлоқ хўжалиги  экинларини 13,5 минг гектардан ортиқ майдонга кўпроқ экиш мўлжалланмоқда ҚР сенаторлари палатанинг навбатдаги мажлисида қандай масалаларни кўриб чиқадилар

– Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз учун стратегик муҳим тармоқлардан бири бўлгани учун Давлат раҳбари томонидан ушбу соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Бу масала Сенат фаолиятида ҳам устувор йўналиш ҳисобланади», - деди Маулен Aшимбаев қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишланган Ҳукумат соатида сўзлаган нутқида.

Сенат Спикери мустақилликка эришган пайтдан бошлаб Елбасы юритаётган сиёсат туфайли мамлакатда аграр саноат ҳар томонлама ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– 1995 йилдан буён қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 4,5 баробар ошди. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги икки баравар ошди. Қозоғистон хорижга 7 миллион тонна буғдой экспорт қилади ва шу тариқа дунёдаги энг йирик экспортчилардан бирига айланди», — деди Маулен Aшимбаев.

Таъкидланганидек, сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 50 фоизга ошди.

– Aгросаноат комплексини ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли дастурларни амалга оширдик. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун катта маблағ ажратилмоқда. Давлат раҳбарининг ўтган йилги ва жорий йилги Мурожаатларида билдирилган кўрсатмаларга мувофиқ бу борада аниқ ишлар бошлаб юборилди. Бу борадаги ишлар доирасида октабр ойида 2025 йилгача агросаноат комплексини ривожлантириш миллий лойиҳаси тасдиқланди», — дея хулоса қилди Маулен Aшимбаев.

Муаллиф: Серик Сабеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив