«Samruk-Кazyna Тrust» ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси call-марказини ишга туширди
17 Март 10:42

«Samruk-Кazyna Тrust» ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси call-марказини ишга туширди

NUR-SULTAN. Kazinform - «Samruk-Кazyna Тrust» Ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси ўзининг cаll-марказини ишга туширмоқда, унга хоҳлаган киши мурожаат қилиши мумкин, дея хабар беради Кazinform пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.

Жамғарма ходимлари саволларга жавоб берадилар. Жамғармага энг кўп мурожаатлар хайрия ёрдамига мурожаат қилиш билан боғлиқ. Шу боис, биринчи навбатда cаll-марказ мурожаат қилганларга аризани қандай тўғри топшириш, бунинг учун қандай ҳужжатлар тўплами талаб қилиниши ҳақида маслаҳат беради ва алгоритмни босқичма-босқич тушунтириб беради.

Cаll-марказ рақами: +7 (7172) 57-68-98.

Cаll-марказнинг ишга туширилиши фонднинг очиқлиги ва фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган ташаббуслардан биридир.

2021 йилда «Samruk-Каzyna Тrust» соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, оммавий спорт, маданият ва ҳудудларни ривожлантириш йўналишларида 30 дан ортиқ йирик ижтимоий лойиҳаларни амалга оширди. Ушбу лойиҳаларнинг аксарияти Қозоғистондаги нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Натижада ярим миллионга яқин қозоғистонлик ёрдам билан қамраб олинди. Жамғарма учун ўз ижтимоий ташаббусларини жамғарма томонидан амалга ошириш мумкинлигига ишонган барча нотижорат ташкилотлари вакиллари тўғри ва осон мурожаат қилишлари муҳим. Бунинг учун cаll-марказ ишга туширилди.

Cаll-марказ душанбадан жумагача соат 9:00 дан 17:00 гача ишлайди, тушлик танаффус 13:00 дан 14:00 гача.

Мурожаатларни info@sk-trust.kz электрон почтасига ҳам ёзиш мумкин


Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив