+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Сенат бактериологик қуролларга оид Қонунни қабул қилди

6 Февраль 14:37
Баҳам кўринг:
Сенат бактериологик қуролларга оид Қонунни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламент Сенатининг ялпи мажлисида «Димиқтирувчи, захарли ёки бошқа шунга ўхшаш газлар ва бактериологик қуроллардан урушда фойдаланишни ман қилиш ҳақидаги протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚР Қонуни қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Елбасы Нурсултон Назарбоев оммавий қирғин қуролларидан фойдаланмаслик, барча биологик тадқиқотларни фақат ва фақат тинч мақсадларда олиб бориш, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича ўз позициясини жаҳон миқёсига олиб чиқиб, аниқ чора-тадбирлар билан бунинг тўғрилигини исботлади. Қозоғистон бактериологик ва захарли қуролларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, йиғишни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш ҳақидаги конвенцияни аввал ратификациялаган. Бунга ваколатли орган 2007 йилда ҚР Таълим ва фан вазирлиги бўлганди.

«Ўша конвенцияни тўлдирувчи ва мустаҳкамловчи унсурлар Женева протоколидадир. Ушбу икки халқаро ҳужжат бир-бири билан бевосита боғлиқ. Тақдим қилинаётган Женева протоколи халқаро хавфсизлик тизимида муҳим ўрин тутади ва бу борада асосий механизмлардан бири ҳисобланади. ХХ аср бошида қабул қилинган ҳужжат кимёвий захарли ва бактериологик қуроллардан фойдаланишни тақиқловчи асосий ҳужжат бўлиб келмоқда. Шунинг учун вазирлик Женева протоколини ратификациялаш масаласини кўтариб чиқди. Ҳозирда 1925 йилги Женева протоколига қатнашувчи давлатлар сони 140дан ошади», - деди ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов.

У, шунингдек, ҳужжатга доир илмий-ҳуқуқий экспертиза олий таълим муассасасида олиб борилганини таъкидлади.

«Ҳужжатга доир илмий-ҳуқуқий экспертизани ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети олиб борди. Экспертизага кўра, Женева протоколи Қозоғистон ташқи сиёсати концепциясига, шунингдек, Қозоғистон халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунига тўлиқ мос келади», - деди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив