Сербияда ҚР  Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган почта маркаси муомалага чиқарилди
18 Декабрь 15:15

Сербияда ҚР  Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган почта маркаси муомалага чиқарилди

BELGRAD. Кazinform - «Сербия почтаси» ОАЖ бош директори Зоран Джорджевич Қозоғистоннинг Сербиядаги Элчиси Мади Атамқуловга Қозоғистон Республикаси ва Сербия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ва Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига эсдалик почта маркасини тақдим этди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Юбилей нашри конверт ва почта блокидан иборат.

Конвертда Белграддаги Калемегдан қалъасида жойлашган Ғолиб ҳайкали ҳамда Нур-Султан шаҳрида жойлашган республика мустақиллигининг тимсоли «Қазақ Елі» монументи тасвирланган. Почта блокида икки давлат пойтахтлари, шунингдек, Қозоғистон (Катта Алматаикўли ва Шарин чотқоли) ва Сербиянинг (Увац дарёси ва Жавол Варош қоялари) гўзал манзаралари тасвирланган.

Қозоғистон Элчихонаси ташаббуси билан марка чиқаришни амалга оширишда филателия тамойиллари ва Сербия почтаси стандартлари ҳисобга олинган.



Янгиликлар

Архив