USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Сеулда кунлик коронавирус юқтириш даражаси рекорд даражага етди

2 Декабрь 12:41
Баҳам кўринг:
Сеулда кунлик коронавирус юқтириш даражаси рекорд даражага етди

SEOUI. YONHAP-Kazinform – Сеулда кулик CОVID-19 инфекциясини юқтириш даражаси рекорд даражага етди ва иккинчи кундирки, уларнинг сони 2 000 дан ошди, деб хабар беради Кazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
COVID-19: Дунёда янги антирекорд қайд этилди Қозоғистонда 245 минг ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди Прогноз: Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг чўққиси февралда кузатилади

Касалликларни назорат қилиш марказий идорасига кўра, чоршанба куни хабар қилинган ҳолатларнинг 2262 таси «маҳаллий» ва олтитаси «импорт қилинган».

Янги максимал кўрсаткич сешанба куни қайд этилган максимал кўрсаткичдан 46 тага (2222) ва бир ҳафта олдингидан (1760) 508 тага юқори. Сеулда коронавирус инфексиясининг кунлик янги ҳолатлари сони 24 сентабр куни биринчи марта 1221 нафар беморда COVID-19 аниқланган ҳолда 1000 нафардан ошди. Шундан сўнг кўрсаткич бир мунча вақт тушиб кетди. 2 ноябрда уларнинг сони 1004 тага етди.

Ўшандан бери пойтахтда кунлик рекорд олти баробар ошди: 16 ноябрда 1436 киши, 23-ноябрда 1734 киши, 24 ноябрда 1760 киши , 26 ноябрда 1888 киши, сешанба куни 2222 киши, чоршанба куни 2268 киши.

Шаҳардаги беморларнинг умумий сони 158 774 нафарга кўпайди. Чоршанбага ўтар кечаси CОVID-19 дан вафот этганларнинг умумий сони 23 дан 1,136 тага кўтарилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив