Шарқий Қозоғистон вилоятида жорий йилда 500 километрдан ортиқ йўл таъмирланади
29 Апрель 09:42

Шарқий Қозоғистон вилоятида жорий йилда 500 километрдан ортиқ йўл таъмирланади

ÓSKEMEN. Kazinform – Жорий йилда Шарқий Қозоғистон вилоятида 543 километр йўл таъмирланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят раҳбари Даниал Ахметов маҳаллий ҳокимият органлари алоҳида эътибор қаратаётган асосий йўналишларни айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, асосий масалалар уй-жой қуриш ва йўлларни таъмирлашдир.

«Бу борада жорий йилда амалга ошириладиган ишлар тасдиқланди. Йил охиригача камида 685 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шунингдек, вилоятда 543 километр йўл таъмирланиши керак», - деди Даниал Ахметов.

Вилоят раҳбари 1 май куни нишонланадиган Қозоғистон халқларининг бирлиги кунига ҳам тўхталиб, ҳудудда миллатлараро бирликни мустаҳкамлаш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив